Туркияда юз берган зилзила оқибатида 26 киши жароҳатланди

    Туркиянинг Баликесир вилоятида юз берган зилзила оқибатида 26 киши жароҳатланди. Зилзиладан сўнг 12 бор 4 баллдан юқори афтершок қайд этилди, деб хабар берди сешанба куни Туркия ички ишлар вазири Али Ерликая.

    Эпимаркази Туркиянинг ғарбий қисмидаги Баликесир вилоятида бўлган зилзила кучи 6,1 баллни ташкил этди ва бир қанча вилоятларда, хусусан, Истанбул сезилди, деб хабар берди аввалроқ Туркия табиий офатларни бошқариш бошқармаси (AFAD) сейсмологлари. Синдиргида учта бино ва битта дўкон қулаб тушди.

    “Зилзила оқибатида йигирма олти киши жароҳат олди, уларнинг барчаси шифохоналардан чиқарилди. Қурбонлар йўқ. 12 бор 4 баллдан юқори афтершок қайд этилди”, деди вазир брифингда.

    Ўз навбатида, зилзила сезилган Истанбул, Измир ва Маниса вилоятлари расмийлари табиий офатнинг салбий оқибатлари ҳақида ҳеч қандай хабарлар йўқлигини маълум қилишди, деб хабар берди ria.ru.

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates