Токиода «Echoes of Calling – rainbow after» ўзбек-япон қўшма замонавий рақслари лойиҳасининг якуний тақдимоти бўлиб ўтди

    Жорий йилнинг 10-12 март кунлари мамлакатимиз элчихонаси томонидан Япониянинг «Office ALP» ташкилоти билан ҳамкорликда ўзбек-япон қўшма замонавий рақс лойиҳасининг якуний қисми бўлган «Echoes of Calling – rainbow after» тақдимоти ўтказилди.

    Намойиш Токио санъат саройининг шарқий театр залида 3 кун давомида икки маҳалдан ўтказилди. Унда Ўзбекистондан таниқли бахши Ахрор Хушвақтов иштирок этди.

    Маданий тақдимотда Ўзбекистоннинг Япониядаги элчихонаси вакиллари ҳам иштирок этиб, ташкилотчиларга 2021 йилда жаҳон номоддий маданий мероснинг Репрезентатив рўйхатига киритилган бахшичилик санъатини кунчиқар юртга кенг тарғиб этишга салмоқли қўшганган ҳиссалари учун миннатдорлик билдирдилар.

    Лойиҳа директори Акико Китамуранинг таъкидлашича, халқ оғзаки ижодининг гўзал ва бетакрор намунаси бўлган бахшичилик санъати дўмбиранинг жарангдор товуши, унинг торларидан таралаётган сеҳрли куй, бахшининг ширали овози инсон қалбини беихтиёр тўлқинлантириши билан ажралиб туради. «Ўзбек бахшичилигининг «Echoes of Calling» лойиҳаси билан уйғунлаштирилганлиги унга ўзгача шукуҳ бахш этди», деди у.

    Ахрор бахши Хушвақтов илк бор хорижий лойиҳада иштирок этаётганини, япон ижодкорлари билан ҳамкорликда ўзбек достонларининг замонавий талқинларини ишлаб чиқилганлиги унинг ижодий фаолиятида ижобий туртки бўлганини айтиб ўтди. Шунингдек, у ўзбек бахшичилик санъати халқаро даражада эътироф этилаётганлиги, хусусан Японияда унга бўлган қизиқиш тобора ортиб бораётганидан жуда мамнунлигини билдирди.

    Дастуридан сўнг, Токио шаҳрида жойлашган Вако университетининг профессори Сакаи Хиронари томонидан бахшичилик санъати ва унинг келиб чиқиш тарихи тўғрисида махсус маъруза ташкил қилинди.

    Маълумот ўрнида:«Echoes of Calling» лойиҳаси 2020 йилдан бошлаб Ирландия ва Ўзбекистон ижодкорлари билан ҳамкорликда Япония Маданият агентлига кўмагида ишлаб чиқилган. Лойиҳанинг биринчи тақдимоти 2022 йил февраль ойида Токиода ўтказилган. «Echoes of Calling»нинг хорижий намойишлари 2022 йил 21-22 ноябрь кунлари Ўзбекистон Санъат ва маданият институтида ҳамда 27 ноябрь куни Ирландиянинг Голуэй шаҳрида бўлиб ўтган.

    Лойиҳа директори - таниқли япон хореографи, раққосаси ва бастакори Акико Китамура бўлиб, у ҳозирги кунда Япониянинг Нагано префектурасида жойлашган Шиншу университети Санъат факултети профессори сифатида фаолият юритади. 1994 йилдан бери мусиқа ва рақс йўналишларида ижод қилиб, кўплаб мукофотларга сазовор бўлган. 2020-2022 йилларда Япония маданият вакили сифатида фаолият юритган.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates