Тўлов-контракт маблағларини тўлаш муддати 10 июнга қадар узайтирилди

    Таълим 2 июн 2023 1905

    Бу муддат бакалавриат таълим йўналишлари ва магистратура мутахассисликларида таҳсил олаётган қуйидагиларга тааллуқли.

    Давлат комиссияси тегишли баёни билан кўпчилик абитуриентлар ва уларнинг ота-оналари ҳамда олий таълим муассасалари ректорларининг мурожаатларини инобатга олган ҳолда айрим тоифадаги талабалар ўқиши учун тўлов ҳақини ўтказиш ҳамда талабалар сафига қабул қилишни расмийлаштиришнинг сўнгги муддати 2023 йилнинг 10 июнь (шу куни ҳам) этиб белгиланди.

    Бу муддат бакалавриат таълим йўналишлари ва магистратура мутахассисликларида таҳсил олаётган қуйидагиларга тааллуқли:

    - тўлов-контракт жумладан, табақалаштирилган тўлов-контракт асосида талабаликка тавсия этилган абитуриентлар (1-курслар);

    - ўқиши кўчирилган (кўчириб тикланган);

    - ва қайта тикланган талабалар учун.

    Шунингдек, коллеж ва техникумларга ўқувчиликка тавсия этилган абитуриентлар (1-босқич ўқувчилари) учун ҳам муддат 10 июнга қадар узайтирилди (2023 йил 15 мартдан кейин контрактини тўлаганларнинг тўлови ҳам инобатга олинади).

    Маълумот ўрнида юқори босқич (2- ва ундан юқори курс) талабалари учун контракт тўлаш муддатини узайтириш ОТМ ректор (директор)ларининг ваколатига берилган.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates