Жорий мавсумда иссиқхонадан салкам 35 миллион сўм даромад ҳам олишга эришишди.
Ўша вақтларда лимон кўчатларни Сурхондарёдан олиб келиб эккан эдик. Иссиқхонамизда лимоннинг маҳаллий шароитга мослаштирилган навини экиб, сифатли, мўл ва мунтазам ҳосил олмоқдамиз. Бу нав бўйи нисбатан кичиклиги ва эрта ҳосил бера бошлаши билан бошқалардан ажралиб туради. Яхши парвариш қилинганда ҳар тупидан 300–400 тагача лимон мевасини олмоқдамиз дейди,-Атка ая Хошимов.
Ҳозирда чол-кампир биргаликда иссиқхонада лимон кўчатлари орасига мандарин кўчатларини экиб кўпайтиришмоқда. Бу эса лимон меваларини янада ширин тамли бўлишига хизмат қилади дейди,- 80 ёшли Фозил ота Хошимов.