Тўққизта вилоят хонадонларига “ақлли” газ ҳисоблагичлар тўлиқ ўрнатиб бўлинди

    Президентимизнинг 2020 йил 24 сентябрдаги қарорига асосан, республика аҳоли истеъмолчиларига табиий газни ҳисобга олиш ва назорат қилишнинг автоматлаштирилган тизимини жорий этиш ишлари амалга оширилмоқда.

    Хусусан, республика бўйича 3,5 миллион дона “ақлли” газ ҳисоблагичлар ўрнатилиши режалаштирилган бўлиб, бугунги кунга қадар унинг 3,3 миллион донаси ёки 93 фоизи ўрнатиб бўлинди.

    Натижада Андижон, Жиззах, Қашқадарё, Наманган, Сурхондарё, Сирдарё, Тошкент, Фарғона ва Хоразм вилоятлари аҳолиси тўлиқ “ақлли” газ ҳисоблагичларга эга бўлди.

    “Бу борадаги ишлар Қорақалпоғистон Республикаси ва Самарқанд вилоятида 97, Бухоро вилоятида 99, Навоий вилоятида 88 ва Тошкент шаҳрида 41 фоизни ташкил этади”, дейилади Энергетика вазирлиги матбуот хизмати хабарида.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates