Ҳафта охирларига келиб айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин — Ўзгидромет

    Дам олиш кунлари кузатилган ёмғирли ва салқин об-ҳаводан сўнг 20-22 май кунлари Ўзбекистон ҳудуди бўйича қуруқ об-ҳаво бўлади.

    Фақат Тошкент, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида бугун куннинг биринчи ярмида баъзи жойларда бироз ёмғир ёғиши мумкин.

    23-24 майда Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё ва Фарғона водийси вилоятларида баъзи жойларда момақалдироқ билан қисқа муддатли ёмғир ёғади. Республиканинг қолган ҳудудларида ёғингарчиликсиз об-ҳаво сақланиб туради.

    Ушбу кунларда ҳарорат кўтарилади ва ҳафтанинг ўртасига келиб +24...+29 даража, жанубда +30...+32 даражага етади.

    22-23 май кунлари чўл ҳудудларда, 24 майда республика бўйича баъзи жойларда шамол тезлиги 13-18 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин.

    Тоғ олди ва тоғли ҳудудларда 20-24 май кунлар вақти-вақти билан ёмғир ёғади, сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши сақланиб туради.

    Пойтахтимизда: бугун куннинг биринчи ярмида бироз ёмғир ёғиши мумкин. Ҳарорат +22...+24 даража бўлади.

    21-22 майда ёғингарчилик кутилмайди. 23 майда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Ҳарорат асосан кечалари +14...+17 даража, кундуз кунлари +25...+27 даража бўлади.

    No date selected
    июн, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates