Унда академиянинг жамоат саломатлиги ва менежмент кафедраси мазкур лойиҳа доирасида бўлғуси шифокорнинг мулоқот компeтeнциясини шакллантириш бўйича қилинаётган ишлар тақдимотини ўтказди.
Конференцияда Грециянинг Салоникидаги Аристотель, Буюк Британиянинг Лидс, Қозоғистоннинг НCЖСC “Қарағанда тиббиёт университети” ва С.Асфендияров номидаги Қозоғистон Миллий тиббиёт университети етакчи мутахассислари, шунингдек, талабалар иштирок этди.
Анжуманда иштирокчилар ҳузурида намойиш этилган кичик саҳна кўринишида шифокор ва бемор ўртасидаги муносабатлар акс этди. Унда тиббиёт ходимлари фаолиятида мулоқот ўрнатиш қобилиятига эга бўлишнинг беморнинг муаммосини тушуниш, керакли маълумотларни олиш ва муваффақиятли даволашдаги аҳамияти ўз ифодасини топди.
Саҳна кўриниши шифокорнинг касбий функцияларини бажариш сифатига қўйиладиган муҳим талаб — мутахассиснинг мулоқот ўрнатиш маҳоратини очиб берди. Музокараларда замонавий тиббиёт университетларининг вазифаси бўлажак мутахассислар ўртасида коммуникатив компетенция асосларини ривожлантиришда энг илғор педагогик технологияларни тарғиб этиш борасидаги таклифлар билдирилди, дейилади академия ахборот хизмати хабарида.