Тўрақўрғон иссиқлик электр станцияси ҳам қуёш панелларини ишга туширди

    Станция ўз эҳтиёжидан ортган электр энергиясини ҳудудий электр тармоқларига шартнома асосида сотмоқда.

    Тўрақўрғон иссиқлик электр станциясида ўз эҳтиёжлари учун фойдаланиш мақсадида қуввати 1 МВт бўлган қуёш фотоелектр станцияси фойдаланишга топширилди. Бу ҳақида Энергетика вазирлиги ахборот хизмати хабар бермоқда.

    Мазкур станция фойдаланишга топширилиши натижасида электр станциясида йилига қўшимча 1,9 миллион кВт/соат электр энергияси ишлаб чиқарилади.

    Бунинг эвазига йилига 500 минг куб метр табиий газ иқтисод қилинишига эришилади.

    Эътиборлиси, электр станцияси ўз эҳтиёжидан ортган электр энергиясини ҳудудий электр тармоқларига шартнома асосида сотмоқда.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates