Тўрақўрғонлик фуқароларга пайвандлаш ускунаси олиб берилди

    “Маҳалла” хайрия жамоат фонди Наманган вилояти бўлими ташаббуси билан ўтказилган хайрия тадбирлари кўплаб оилаларни қўшимча даромад манбаи билан таъминлади.

    Уларда аҳолига нафақат озиқ-овқат ва маиший техника воситалари, балки тикув машиналари ва пайвандлаш ускуналари ҳам олиб берилди.

    — Ёшлигимдан пайвандлаш ишларига қизиқишим баланд эди, — дейди Тўрақўрғон тумани, “Зарбдор” маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи Тўлқин Эргашев. — Касб-ҳунар коллежини ҳам шу йўналишда тамомлаганман. Ундан кейин пайвандлаш устасига шогирд тушдим. Анчадан буён ўзим мустақил иш бошлашни режа қилиб юргандим. Бугун менга берилган пайвандлаш ускунаси ана шу орзуимни амалга ошириш имконини яратмоқда.

    Турақўрғон туман ҳокимлиги билан ҳамкорликда ташкил этилган хайрия тадбирлари давомида тумандаги яна 5 нафар ишсиз юрган фуқарога пайвандлаш ускуналари, 3 нафар аёлга эса замонавий тикув машиналари, 2 нафар фуқарога чорва моллари олиб берилди. Туманда ташкил этилган мазкур хайрия тадбири доирасида “Маҳалла” хайрия жамоат фонди ҳисобидан жами 44 миллион сўм маблағ сарфланди.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates