Тўрт нафар болага “метрика”лар берилди

    Уларнинг туғилганлиги ўз вақтида қайд қилинмаган эди

    Андижон шаҳрининг «Соғлом турмуш» маҳалласида яшовчи Замирахон Акбарова 2011 йилда Воҳиджон Акбаров билан тақдир йўлларини боғлаган. Ўн бир йиллик турмуши давомида бир ўғил ва уч нафар қизни дунёга келтиришди. Уларнинг тўнғичи Абдувосид яқинда ўн ёшни қаршилаган бўлса, кенжатой Солиҳахон тўрт ёшга тўлиш арафасида. Бироқ болажонлар ҳанузгача шахсини тасдиқловчи ҳужжатларга эга эмас. Боиси Замирахон фарзандларини тиббий муассасадан ташқарида, ўзининг яшаш хонадонида дунёга келтирган. Натижада болаларнинг туғилганлиги бирорта Фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органларида қайд қилинмаган.

    — Ҳар йили хонадонимизга турли давлат идораларидан келган шахслар муаммоларимизни дафтарларига ёзиб, ҳал қилиб беришларини айтиб кетишарди,- дейди Замирахон Акбарова. — Бироқ ҳеч қандай натижа бўлмаган. Келганлар ҳам ҳуқуқий тушунча беришмаганлиги сабабли қаерга ва қандай учрашни ҳам билмаганмиз.

    Баҳорда маҳалламизда ўтказилган сайёр қабул давомида адлия ходимларига муаммомизни айтганимизда қонуний тартибларини тушунтиришиб, ёрдам беришларини айтишди. Уларнинг маслаҳати билан Андижон шаҳар ФҲДЁ бўлимига фарзандларимизнинг туғилганлиги ҳақидаги далолатнома ёзувини муддатини ўтказиб қайд этишни сўраб мурожаат қилдим. Бироқ улар ҳақидаги маълумотлар 2009-2022 йиллар давомида далолатнома ёзувларида мавжуд эмаслиги аниқланган ва мурожаатимиз рад қилинган эди.

    Мурожаат ФҲДЁ органи томонидан рад қилинган бўлсада адлия бўлимининг аралашуви билан жорий йилнинг 3 август куни «Соғлом турмуш» маҳалласида маҳалла раиси, ҳудудий профилактика инспектори, аёллар фаоли, гувоҳлар ва доялик қилган шахслар иштирокида йиғилиш ўтказилган. Йиғилиш давомида З.Акбарова ўзининг яшаш хонадонида Раънохон Акбарова ва Раҳимахон Бутабоева гувоҳлигида ўғил ва қиз жинсли фарзандларини дунёга келтирганлигини, исмларини Абдувосид, Ханифа, Рўзихон ва Солиҳахон эканлигини тасдиқлаб, ушбу фарзандларини туғилишига доялик қилганлигини маълум қилган.

    Тўпланган маълумотлар асосида адлия бўлими томонидан Фуқаролик ишлари бўйича Андижон туманлараро судига Замирахон Акбарованинг манфаатини кўзлаб «Шу онадан туғилганлик фактини белгилаш ҳақида»ги даъво аризаси киритилди.

    Куни кеча суднинг қарорига асосан Андижон шаҳар ФҲДЁ бўлими томонидан болаларга туғилган ҳақида гувоҳномалар топширилди.

    Азизбек Раупов,

    Андижон шаҳар адлия бўлими бош маслаҳатчиси

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates