Туғилганлик ҳақида QR-кодли маълумотнома гербли гувоҳномага тенг ҳисобланади

    QR-кодли маълумотномани давлат органлари ва ташкилотлар томонидан қабул қилишни рад этиш қатъиян тақиқланади.

    АОКАда ўтказилган брифингда Адлия вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Севара Ўринбоева давлат хизматлари кўрсатиш соҳасида аҳолига яратилаётган енгилликлар тўғрисида маълумот берди.

    Таъкидланишича, QR-кодли маълумотномани давлат органлари ва ташкилотлар томонидан қабул қилишни рад этиш қатъиян тақиқланади. Туғилганлик ҳақидаги гербли гувоҳнома фуқароларнинг исталган вақтдаги мурожаатларига асосан фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш бўлимлари томонидан белгиланган миқдорда герб йиғими ундирилган ҳолда расмийлаштириб берилади.

    Шунингдек, 2022 йил 1 ноябрдан 2023 йил 1 июлга қадар никоҳ тузиш ва никоҳдан ажратишни қайд этиш учун аризаларни Сирдарё вилоятининг туман (шаҳар) давлат хизматлари марказлари орқали қабул қилиш бўйича ҳуқуқий эксперимент ўтказиш белгиланди.

    Ўтказилган ҳуқуқий эксперимент натижалари бўйича ушбу давлат хизматларини давлат хизматлари марказлари орқали жорий этиш мақсадга мувофиқ деб топилган тақдирда, қонунчилик ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимча киритилади.

    Брифингда, шунингдек, тадбиркорлик субъекти бўлмаган юридик шахсларни давлат рўйхатидан ўтказиш механизмлари ва бу борада яратилган имкониятлар ҳақида ҳам маълумот берилди.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates