Бир оиланинг 4 фарзандига туғилганлик гувоҳномалари топширилди

    Наманган вилоят адлия бошқармаси, туман адлия бўлими ҳамда ФҲДЁ бўлими томонидан Янги Наманган туманида “Хонадонбай” ўрганишлар ўтказилди.

    Маҳаллаларда ўтказилган тушунтириш-тарғибот тадбирлари натижасида бир неча йиллардан буён туғилганлик гувоҳномаси йўқлигидан турли қийинчиликларга учраётган оилалар аниқланди. Ҳозирда уларга ҳуқуқий ёрдам кўрсатиб келинмоқда.

    Ана шундай оилалардан бири Янги Наманган туман “Гулистон” маҳалласида яшовчи Котиб Абдураҳмонов ҳамда Дилфуза Шодмоновалардир. Уларнинг 2006 йил, 2011 йил, 2014 йил туғилган қизлари ва 2015 йил туғилган ўғлига онанинг шахсини тасдиқловчи ҳужжати бўлмаганлиги сабабли туғилиш гувоҳномаси расмийлаштирмаган экан.

    Янги Наманган туман ФҲДЁ бўлими тегишли ташкилотларга алоқа хатлари билан мурожаат қилиб, туғилишни қайд этиш учун керакли маълумотлар олинди.

    Шундан сўнг бир оиланинг 4 фарзандига туғилганлик гувоҳномалари тантанали тарзда топширилди.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates