Бир мурожаат ортидан 5 нафар фуқаронинг 7 та ҳужжати тикланди

    Ота-онага фуқаролик паспортлари ҳамда 3 нафар фарзандга туғилганлик тўғрисидаги гувоҳномалар бепул расмийлаштирилиб берилди.

    Шу йилнинг 3 январида Оқдарё туманинг «Давлан» қишлоғида яшовчи оиланинг уйи ёниб кетди. Оқибатда оила вакилларига тегишли барча ҳужжатлар куйиб кул бўлди.

    Фуқаро Ш.Саматова Оқдарё туман адлия бўлимига ўзи ва турмуш ўртоғининг фуқаролик паспорти ҳамда ўзларининг ва 3 нафар фарзандларининг туғилганлик тўғрисидаги гувоҳномалари ёнғин пайтида ёниб кетгани сабаб амалий ёрдам сўраб мурожаат қилди. Бу ҳақда Самарқанд вилоят адлия бошқармаси маълум қилди.

    Мурожаат ўрганилиб, тегишли ваколатли идораларни ҳамкорликка жалб қилган ҳолда, туман адлия бўлимининг ташаббуси билан барча ҳужжатлар бепул расмийлаштирилиб берилди.

    Оила вакиллари — А.Болиев ва Ш.Саматованинг паспорти ва туғилганлик гувоҳномалари, фарзандлари Р.Акбарова, Ш.Акбаров, Ш.Саматовларга туғилганлик ҳақида гувоҳномалар амалдаги қонун ҳужжатларига биноан давлат божидан озод этилган ҳолда, қайта расмийлаштирилиб берилди.

    Натижада бир мурожаат ортидан 5 нафар фуқаронинг 7 та ҳужжати тикланди.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates