“Тошкент — Қарши — Тошкент” йўналишида қўшимча йўловчи поездлар ҳаракати йўлга қўйилди

    Байрам кунларида йўловчиларни ташиш мақсадида 2023 йилнинг 20-21 март кунлари 780/779-сонли “Тошкент — Қарши — Тошкент” “Афросиёб” электропоезди йўналишида қўшимча 2 та рейс ҳаракати йўлга қўйилди. Поезд амалдаги жадвал асосида ҳаракатланади.

    780-сонли “Тошкент — Қарши” йўналиши

    Тошкент 07:00 — Қарши 10:21

    779-сонли “Қарши — Тошкент” йўналиши

    Қарши 15:25 — Тошкент 18:50

    ИЗОҲ: Қўшимча маълумотни Тошкент шаҳридаги 1005 қисқа телефон рақами, жойлардаги темир йўл чиптахоналари ҳамда маълумотлар бюросидан билиб олишингиз мумкин.

    Эслатиб ўтамиз, чипталарни нафақат темир йўл чиптахоналаридан, балки электрон тарзда ушбу ҳавола орқали харид қилишингиз мумкин: chipta.railway.uz