Тошкент халқаро аэропортида йўловчилар Cartier ва Hublot қўл соатларини яширинча олиб ўтмоқчи бўлди

    “Тошкент халқаро аэропорти” чегара-божхона пости ходимлари томонидан қиймати қарийб 250 млн. сўмлик қимматбаҳо металл ва қимматбаҳо тошлардан ишланган қўл соатлари ва заргарлик буюмларининг ноқонуний олиб кирилишига чек қўйилди.

    Қайд этилишича, Пекиндан қайтган йўловчи қиймати 145 млн. сўмлик, Дубайдан қайтган йўловчи эса 60 млн. сўмлик қимматбаҳо соатни “яшил” йўлак орқали олиб ўтишга уринган вақтида тўхтатиб қолинди.

    Ҳар иккала ҳолатда ҳам соатлар жисмоний шахслар томонидан товарларни божсиз олиб кириш меъёридан ортиқча бўлган.

    Шунингдек, “Истанбул-Тошкент” рейси бўйича парвозини якунлаган йўловчи эса рухсат этилган 65 гр. оғирликдаги заргарлик буюмларидан ташқари яна 40 гр. тилла тақинчоқларни олиб киришга уринган вақтида фош қилинди.

    Қиймати 50 млн сўмлик ушбу заргарлик буюмлари шахсий кўрик давомида йўловчининг чўнтагида аниқланган.

    Эслатиб ўтамиз, жисмоний шахсларга шахсий эҳтиёж учун 65 гр.гача оғирликдаги заргарлик буюмларини божсиз олиб киришга рухсат этилади. Аммо, бу товарларни божсиз олиб киришнинг умумий меъёрлари доирасида бўлиши керак.
    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates