Тошкент аэропортида кутиб олиш павильони очилди

    Айни пайтда мавжуд терминални кенгайтириш лойиҳасини ишлаб чиқиш якуний босқичда бўлиб, у ерда кутиб олувчи ва кузатувчилар учун барча шароитлар яратилади.

    Ҳарорат пасайиши арафасида Тошкент аэропортининг учиб келиш ҳудудида кутиб олувчилар учун павильон қурилиши якунланди.

    Умумий майдони 500 кв.м бўлган алоҳида павильон халқаро аэропортнинг учиб келиш зали ёнидаги П2 автотураргоҳида жойлашган. Ушбу павильонда кутиб олувчилар учун ўриндиқлар мавжуд бўлиб, яқин кунларда кафе ва гул дўкони очилади ҳамда савдо автоматлари, банкоматлар, мобил қурилмалар учун зарядлаш пунктлари ўрнатилади.

    Айтиш жоизки, қурилган павильон вақтинчалик ечим ҳисобланади. Айни пайтда мавжуд терминални кенгайтириш лойиҳасини ишлаб чиқиш якуний босқичда бўлиб, у ерда кутиб олувчи ва кузатувчилар учун барча шароитлар яратилади, дея хабар бермоқда uzbairportsuz.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates