Тошкент халқаро аэропортда хорижлик фуқаро пневматик тўппонча олиб ўтмоқчи бўлди

    Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

    Бу ҳақда "Toshkent-AERO" ихтисослаштирилган божхона комплекси хабар берди.

    Шу йилнинг 21 август куни соат 21:05 ларда "Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропорти" чегара-божхона пости ходимлари томонидан "Санкт-Петербург-Тошкент" йўналиши бўйича учиб келган хориж фуқаросига тегишли бўлган 1 дона қора рангли йўл сумкаси божхона кўригидан ўтказилди.

    Ўтказилган текширувда юклар ичидан божхона назорати учун белгиланган тартибда тақдим этилмаган ва ички ишлар органларининг тегишли рухсатномаларисиз бўлган 1 дона пневматик қурол ва 1 дона пневматик қуролдан отиш учун мўлжалланган 290 дона шариклар (золдор) борлиги аниқланди.

    Эслатиб ўтамиз; Ўзбекистон Республикасининг "Қурол тўғрисидаги қонунчилик такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида" 2022 йил 31 майдаги ЎРҚ-772-сон Қонуни билан Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексида фуқаровий ва хизмат қуролини ҳамда унинг ўқ-дориларини реализация қилиш учун лицензияга эга бўлган юридик шахсларнинг мансабдор шахслари томонидан қурол ва унинг ўқ-дорилари билан муомалада бўлиш қоидаларининг бузилиши учун алоҳида маъмурий жавобгарлик чоралари белгиланганлиги; калта стволли пневматик қуролнинг реализацияси тақиқланганлиги, бошқа турдаги пневматик қурол эса, фақат ички ишлар органларининг рухсатномалари асосида сотиб олиниши назарда тутилганлиги юзасидан раҳбарий тушунтиришлар берилган.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates