Дубай-Тошкент авиарейсида учиб келган аёлда биологик ўлим ҳолати қайд этилди

    Ҳозирда прокуратура томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

    Бу ҳақда Бош прокурор матбуот котиби Ҳаёт Шамсиддинов хабар берди.

    Олинган сўнгги маълумотларга кўра, Тошкент шаҳрининг Чилонзор туманида яшаган 1986 йилда туғилган аёл Дубай-Тошкент авиарейсида учиб келиб, соғлиги ёмонлашганлиги сабабли, Чилонзор туманида жойлашган РШТЁИМга олиб келинган.

    Тиббий реанимацион муолажаларга қарамасдан, аёлда биологик ўлим ҳолати қайд этилган.

    Марҳуманинг ўлими сабабини аниқлаш мақсадида судга оид тиббий экспертиза тайинланган.

    Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Бош прокурор матбуот котиби Ҳаёт Шамсиддинов Дубай-Тошкент авиарейсида учиб келган аёлнинг вафот этгани ҳақиқатга тўғри келмаслигини маълум қилган эди.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates