Делегация Малайзиянинг энг йирик телекоммуникация оператори CelcomDigi компанияси офисига ташриф буюриб, инновацион технологиялар билан танишди. Компанияда 5G ва сунъий интеллект технологияларининг қишлоқ хўжалигида қўллаш, рақамли технологиялар ёрдамида ақлли қишлоқ хўжалигини ривожлантириш, масофадан туриб экин майдонларини назорат қилиш тажрибаси ўрганилди.
Шунингдек, делегация аъзолари Малайзиянинг энг етакчи университетларидан бири – Asia Pacific University of Technology & Innovation(APU)га ҳам ташриф буюришди. APU ректори делегацияни кутиб олиб, университет инфратузилмаси ва таълим жараёнлари билан яқиндан таништирди.
APU университети Малайзиянинг биринчи рақамли технологик университети ҳисобланади, шу боис ҳам мазкур университет билан қишлоқ хўжалигига янги технология ва инновацияларни жорий қилиш, рақамли лойиҳаларни амалга ошириш юзасидан меморандум имзоланди. Ушбу меморандум доирасида аграр университетида Ўзбек-Малайзия инновация марказини ташкил этиш кўзда тутилмоқда.