Тошкент давлат Стоматология институти Россия Халқлар дўстлиги университети билан ҳамкорликни йўлга қўйди

    Таълим 21 сентябр 2021 2559

    Тошкент давлат Стоматология институти ҳамда Россия Халқлар дўстлиги университети ҳамкорлигида қўшма таълим дастури ташкил этилди.

    Дастурда Олий таълим муассасалари орасида ҳамкорликни кенгайтириш, халқаро стандартлар асосида тиббий хизматлар сифатини оширишни таъминлаш, илмий салоҳиятни кучайтириш мақсади кўзда тутилган.

    Россиянинг мазкур университети дунё рейтинги бўйича энг юқори 500 таликка кирган. Дунёда 25 000 дан ортиқ олий таълим муассасалари мавжуд бўлиб, QS уларнинг энг яхшиларининг рейтингини кўрсатади.

    Бу ерда РУДН – 326-ўринда. Тошкент давлат Стоматология институти Россиянинг мазкур нуфузли университети билан «Стоматология» ва «Даволаниш» йўналишларини ташкил қилган.

    Келажакка йўналтирилган, замонавий талабларга жавоб берадиган янги таълим тизимининг яратилиши, давлат инновацион ривожланишининг муҳим шартларидан бири бўлиб, жамиятнинг иқтисодий ўсиши ва ижтимоий ривожланишининг асоси ва фуқаролар фаровонлигининг муҳим омили ҳисобланади.

    Тақдимот давомида мазкур дастурнинг маҳаллий кадрлар тайёрлашдаги ўзига хос ўрни, ўқув дастури халқаро талабларга мос равишда тузилганлиги, таълим жараёни Тошкент давлат стоматология институти негизида ташкил этилиши талабаларга қулайлик туғдиради.

    Бакалавриатура дастурини муваффақиятли битириб, битирув малакавий ишини ҳимоя қилган битирувчилар иккала олий ўқув юртининг дипломларига эга бўлади ва дунёнинг исталган ҳудудида касблари доирасида фаолият олиб боришлари мумкин, деб хабар беради Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати Тошкент давлат Стоматология институти маълумотига таяниб.

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates