Тошкент давлат юридик университетига қабул жараёни тубдан ўзгармоқда

    Таълим 11 июн 2020 27099

    Бу ҳақда университет фаолияти бўйича ташкил этилган онлайн брифингда маълумот берилди.

    Жорий йилда бакалавриатга қабул 4 таълим йўналиши бўйича амалга оширилиши режалаштирилмоқда. Шунингдек, масофавий таълим шаклига қабул қилишни амалга ошириш белгиланди.

    Тест синовларида иштирок этиш учун жорий йилнинг 15 июнидан 15 июлига (шу куни ҳам) қадар Ягона интерактив давлат хизматлари портали ёки Давлат тест маркази расмий веб-сайти орқали 24 соатлик режимда онлайн тарзда рўйхатдан ўтилади.

    Тест синовлари ўтказиладиган фанлар ва тўпланиши мумкин бўлган баллар йиғиндиси қуйидагича:

    -тарих фанидан 30 та савол бўлиб, ҳар бир тўғри жавобга 3,2 баллдан берилади. Фан доирасида жами тўплаш мумкин балл 96 баллни ташкил этади;

    -чет тили фанидан 30 та савол бўлиб, ҳар бир тўғри жавобга 3,1 баллдан берилади. Фан доирасида жами тўплаш мумкин балл 93 баллни ташкил этади;

    -умумий 2 та фандан тўпланиши мумкин бўлган максимал балл 189 баллни ташкил этади.

    Тест синовлари 25 июль-20 август кунлари давомида кўп сиғимли павильонларда бўлиб ўтади. Абитуриентлар ўзи ҳохлаган ҳудудда тест синовларини топшириши мумкин.

    2020/2021 ўқув йилида Тошкент давлат юридик университети бакалавриатига ўқишга кириш бўйича чет тилидан ўтказиладиган тест синовларидан озод этиш ва ушбу фандан максимал балл олиш учун чет тилларини билиш бўйича сертификатлар даражалари қуйидагича бўлиши талаб этилади:

    -CEFR миллий сертификати бўйича – В2 ва ундан юқори;

    -IELTS сертификати бўйича – 5,5 (бунда writing модулидан 5,5 балл) ва ундан юқори;

    -TOEFL сертификати бўйича – 72 балл;

    -бошқа тиллар бўйича тегишли миллий ва халқаро сертификатлар – В2 ва ундан юқори.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates