"Тошкент-Гуанчжоу" йўналишида янги ҳаво қатнови очилди

    Авиақатнов декабрь ойидан бошлаб эса ҳафтасига 2 маротаба, якшанба ва чоршанба кунлари Гуанчжоу шаҳридаги "Байюнь" халқаро аэропортидан амалга оширилади.

    Ўзбекистонинг "Centrum Air" авиакомпанияси "Тошкент-Гуанчжоу" йўналиши бўйича илк ҳаво қатновини амалга оширди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА.

    Гуанчжоу шаҳрининг "Байюнь" халқаро аэропорти қўниш майдонида экипаж аъзолари ва йўловчилари ҳудуд авиация соҳаси мутасаддилари, аэропорт маъмурияти, "Centrum Air" авиакомпанияси раҳбарияти ҳамда ОАВ вакиллари томонидан тантанали тарзда кутиб олинди.

    Тадбир давомида Хитой томони мамлакатларимиз ўртасидаги тобора ўсиб бораётган ҳамкорликни ижобий баҳолаб, ҳудудлар ўртасида янги тўғридан-тўғри парвозларни йўлга қўйилиши маданий ва иқтисодий алмашинувларни янада ривожлантиришга хизмат қилиши таъкидлади.

    "Байюнь" халқаро аэропорти директорининг ўринбосари Пан Жиан Ўзбекистон Марказий Осиёдаги давлатлари орасида биринчилардан бўлиб Хитой фуқароларига визасиз кириш ҳуқуқини тақдим этгани ва мазкур авиақатновнинг йўлга қўйилгани маҳаллий бизнес доиралари вакиллари ва сайёҳларнинг Ўзбекистонга ташрифини янада осонлаштиришда муҳим омил бўлишини урғулади.

    Ушбу рейс билан "Centrum Air" авиакомпанияси кўмагида Хитойнинг 20 дан ортиқ сайёҳлик компаниялари ва тур агентликлари вакилларининг мамлакатимизга ташрифи амалга оширилди. Унинг доирасида Ўзбекистоннинг туризм салоҳияти, соҳада яратилган шароитлар билан бевосита танишиш ва янги мавсум учун истиқболли сайёҳлик дастурларини ишлаб чиқиш режалаштирилган.

    Авиа қатновлар ноябрь ойида ҳафтасига 1 маротаба, якшанба куни, декабрь ойидан бошлаб эса ҳафтасига 2 маротаба, якшанба ва чоршанба кунлари Гуанчжоу шаҳридаги "Байюнь" халқаро аэропортидан амалга оширилади.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates