Энди Қувайтга Ўзбекистоннинг барча аэропортларидан парвоз қилиш мумкин

    Икки мамлакат ўртасида авиақатновлар бўйича янги келишув имзоланди.

    Малайзиянинг Куала-Лумпур шаҳрида бўлиб ўтган ICAOнинг ICAN-2024 тадбири доирасида Ўзбекистон делегация Қувайт билан музокаралар ўтказди.

    Музокара натижаларига кўра, икки мамлакат ўртасида авиақатновлар бўйича янги келишув имзоланди.

    Янги битим доирасида икки мамлакат ўртасида ҳар бир томондан фақатгина биттадан тайинланган авиакомпания парвозларни амалга ошириши мумкинлиги тўғрисидаги чеклов бекор қилинди. Икки мамлакат ўртасидаги ҳафталик авиақатновларни ҳар бир томондан 14 тага етказиш орқали 28 тага олиб чиқиладиган бўлди.

    Шунингдек, белгиланган шаҳарлар сони бўйича чекловни бекор қилган ҳолда Ўзбекистоннинг барча аэропортларидан Қувайтга парвозларни амалга оширилади.

    Маълумот учун:

    2023 йил давомида Ўзбекистондан 95 мингдан зиёд авиайўловчилар Қувайт орқали Саудияга «Умра» зиёратига борган бўлиб, уларнинг аксарияти Қувайт ҳудудида қисқа муддатли туризмни амалга оширган.
    Қувайтдан эса Ўзбекистонга 1000 га яқин туристлар ташриф буюрган бўлиб, уларнинг аксарияти қисқа муддатли туризмдан сўнг турли хил мақсадларда Қирғизистоннинг Ўш шаҳрига чиқиб кетган.
    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates