Эрон устидаги ҳаво ҳудуди ёпилди

    Яқин Шарқдаги вазият кескинлашгани ва ҳаво ҳудудининг бир қисми ёпилгани сабабли бугун эрталаб бир нечта авиакомпания самолётлари ўз йўналишларини ўзгартиришга мажбур бўлди.

    «Jazeera Airways» авиакомпаниясининг Тошкент – ​​Қувайт йўналиши бўйича Ж9-1650 рейси соат 04:50да учиб Тошкент аэропортига қайтди – самолёт маҳаллий вақт билан соат 07:06да жўнаш аэропортига қўнди.

    Шунингдек, «Fly Dubai» авиакомпаниясининг Душанбе – Дубай йўналиши бўйича ФЗ-778 рейси экипажи Тошкентдаги муқобил аэродромга йўл олишга қарор қилди. Самолёт маҳаллий вақт билан соат 08:32 да Тошкентга келиб қўнди. Экипажнинг дам олиши муносабати билан Тошкентдан учиш маҳаллий вақт билан соат 21:00га белгиланган. Йўловчилар меҳмонхонага жойлаштирилади.

    «Fly Dubai» авиакомпаниясининг Тошкент – ​​Дубай йўналиши бўйича ФЗ-1942 рейси ҳам соат 04:58да ҳавога кўтарилиб, 06:58 да Ашхободдаги муқобил аэродромга қўнди.

    «Centrum Air» авиакомпаниясининг Жидда – Тошкент йўналиши бўйича C6-702 рейси ҳам худди шу сабаб билан Ар-Риёддаги муқобил аэродромга қўнди. Шунингдек, Мадина – Фарғона йўналиши бўйича C6-3336 рейси ҳам Тошкент вақти билан соат 08:17 да Ал-Мактум (Дубай) аэропортига қўнди.

    Ушбу рейсларнинг жўнаб кетиши ҳақидаги тўлиқ маълумотларни авиакомпания вакилларидан олиш мумкин.

    Шунингдек, маршрути Эрон ҳаво ҳудуди орқали амалга ошириладиган бир қатор рейслар Ўзбекистон шаҳарларидан кечикиш билан учиб кетди.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates