Авиакомпаниялар фаолиятида истеъмолчиларнинг бузилган ҳуқуқлари тикланмоқда

    Рақобат қўмитаси ёрдамида истеъмолчилар Ўзбекистонда хизмат кўрсатаётган авиакомпаниялардан 195 миллион сўмдан ортиқ маблағларини ундириб олди.

    Гап шундаки, Рақобат қўмитасига 200 дан ортиқ истеъмолчи шу йилнинг 9 ойи давомида Ўзбекистонда хизмат кўрсатаётган авиакомпаниялар хизматларидан эътироз билдириб, мурожаат юборган.

    Эътирозлар асосан фойдаланилмаган авиачипта пулини қайтармаслик, йўловчиларга парвозлар кечиктирилаётганлиги тўғрисидаги маълумотларни ўз вақтида етказмаётганлиги, шикастланган багаж учун юк қийматини тўлиқ қоплаб берилмаслиги ва парвозлар вақтида йўловчиларга кўрсатилаётган хизматларининг талаб даражасида эмаслиги каби мавзуларда келиб тушган.

    Жумладан, Наманган вилоятида истиқомат қилувчи фуқаро С.Ш.дан келиб тушган мурожаат «Air Samarqand» авиакомпанияси томонидан юзага келган муаммо билан боғлиқ. Фуқаро оиласи билан Вьетнам давлатига учиш ва қайтиш учун авиачипта харид қилган. Булардан 2 та авиачипта бизнес класс тоифасига тааллуқли бўлиб, парвоз вақтида унга таклиф қилинган қўшимча хизматлар кўрсатилмаган.

    Қўмита томонидан мазкур мурожаат ўрганиб чиқилиши натижасида, «Air Samarqand» авиакомпанияси ҳақиқатан ҳам парвоз вақтида истеъмолчига етарли даражада хизмат кўрсатмагани аниқланди ва 10 160 000 сўм пул маблағи авиакомпания томонидан фуқарога тўлиқ қайтариб берилиши таъминланди.

    Шунингдек, Тошкент шаҳрида яшовчи фуқаро Н.С. ўз мурожаатида Ўзбекистон ҳаво йўллари авиакомпаниясининг расмий веб-сайти орқали Туркия давлатига бориб-қайтиш учун Тошкент-Истанбул ва Истанбул-Тошкент йўналиши бўйича жами 21 573 624 сўмга оиласи учун авиачипта сотиб олгани, аммо авиакомпаниянинг айби билан парвоздан қолиб кетишганини билдирган.

    Қўмитанинг олиб борган ўрганишларида, фуқаро Н.С. фарзандларига тегишли паспортларнинг амал қилиш муддати 2024 йил октябрь ойигача бўлганлиги, Туркия давлати қонунчилига кўра, чет эл фуқароси давлатга кирганда паспортнинг амал қилиш муддати камида 150 кун бўлиши кераклиги, фуқаро расмий веб-сайт орқали авиачиптани харид қилиш вақтида тизимга паспорт маълумотлари ва унга амал қилиш муддати киритилганлиги, тизим паспорт муддати Туркия давлати талабига тўғри келмаслигини билган ҳолда огоҳлантиришсиз авиачипта сотганлиги маълум бўлди.

    Ўрганишлар натижасида, расмий веб-сайтнинг электрон чипта харид қилиш вақтида истеъмолчи танишиши керак бўлган тегишли маълумотлар киритилди ва «Uzbekiston Airways» АЖ томонидан авиачиптага тўланган 21 573 624 сўм пул маблағи истеъмолчига тўлиқ қайтариб берилиши таъминланди.
    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates