Тошкент метросининг янги 2 та бекати йўловчилар учун очилади

    Ушбу бекатлар жорий йилнинг 11 март санасидан бошлаб эрталабдан одатий режа асосида йўловчилар учун хизмат кўрсатишни бошлайди.

    Тошкент метрополитенининг Ер усти ҳалқа йўлиниг II босқичи доирасидаги Турон (13-бекат) ва Қипчоқ (14-бекат) бекатларида белгиланган техник синов ишлари олиб борилаётгани хусусида хабар берилган эди.

    Мазкур синов жараёнлари муваффақиятли ўз якунига етказилди.

    Ушбу бекатлар жорий йилнинг 11 март санасидан бошлаб эрталабдан одатий режа асосида йўловчилар учун хизмат кўрсатишни бошлайди.

    Бундан ташқари, йўловчиларга қулай хизмат кўрсатиш учун метро вагон паркларига сўнги вақтларда 24 та метро вагони олиб келинган бўлса, бугун яна 12 та метро вагони Тошкент шаҳрига кириб келди.

    Шунингдек, май ойи сўнгига қадар яна 20 та замонавий метро вагонлари олиб келиш ҳам режалаштирилган.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates