Тошкент оғир атлетика бўйича жаҳон чемпионатига мезбонлик қилади

    Тошкент шаҳри 2025 йил ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионати мезбонлигини қўлга киритди.

    Миллий Олимпия қўмитаси маълумотига кўра, унда яқин вақт ичида ўтадиган йирик мусобақаларга мезбон давлатлар номи белгилаб олинди. Аҳамиятлиси, Тошкент шаҳри 2025 йил ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионати мезбонлигини қўлга киритди. Қайд этиш жоиз, 2018 йил ҳам ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионати пойтахтимизга ишониб топширилган ва мусобақа юқори савияда ўтказилган эди.

    2026 йилга белгиланган катталар ўртасидаги дунё биринчилиги эса Хитойнинг Ниньбо шаҳрида ўтадиган бўлди. Маълумот учун, катталар ўртасидаги жаҳон чемпионати 2024 йил Баҳрайн, 2025 йил Норвегияда ташкил этилади.

    Қатар Гран-присининг биринчи кунида эса ҳамюртларимиз орасида Жамила Панфилова иштирокини бошлайди. -49 кг вазн тоифасига эга атлетимиз «В» гуруҳида ўз омадини синаб кўради.

    Унинг чиқиши Тошкент вақти билан 15:30 да бошланади.

    No date selected
    ноябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates