Тошкент самбо бўйича 2025 йилги Осиё ва Океания чемпионатига мезбонлик қилади

    Бугун, 8 июнь куни Қозоғистоннинг Остона шаҳрида Осиё-Океания самбо уюшмасининг навбатдаги конгресси ташкил этилди.

    Унда ташкилотга аъзо миллий федерация ва ассоциация вакиллари иштирок этди. Юртимиз номидан Ўзбекистон самбо ассоциацияси раиси Алишер Алимов қатнашди.

    Конгресс давомида бир қатор ташкилий масалалар кўриб чиқилди. Шу жумладан, олдинда турган мусобақа мезбонлари ҳам аниқланди. Унга кўра, 2025 йил самбо бўйича Осиё ва Океания чемпионати мезбонлиги учун Тошкент шаҳри даъвогарлик қилганди. Пойтахтимиз варианти бир овоздан қўллаб-қувватланди.

    Шу тариқа, 2 йилдан кейинги Осиё-Океания чемпионати Тошкент шаҳрида ўтказиладиган бўлди.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates