Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов 26-27 май кунлари мазкур тадбирда иштирок этиш учун мамлакатимизда бўлиб турган Россия ҳудудлари раҳбарлари билан икки томонлама учрашувлар ўтказди.
Учрашувда икки давлат ўртасидаги иқтисодий ҳамкорликни кенг қамровли стратегик шериклик ва иттифоқчилик тамойиллари асосида янада ривожлантириш ҳамда чуқурлаштириш масалалари юзасидан фикр алмашилди.
Амалий ҳамкорликни кенгайтириш, ўзаро товар айирбошлаш ҳажмини ошириш, иқтисодиёт тармоқларида кооперация лойиҳаларини илгари суриш, инновацион ҳамкорлик дастурларини қўллаб-қувватлаш, фан, таълим ҳамда фаол маданий-гуманитар алмашинувни давом эттиришга алоҳида эътибор қаратилди.