Тошкент шаҳридаги АЁҚШларнинг бирида сифатсиз бензиндан фойдаланиш ҳолати аниқланди

    АИ-92 маркали автобензин давлат стандартларига мос келмаган.

    Тошкент шаҳри ва вилоятидаги АЁҚШларда автобензин давлат стандарт талабларига мос келмаслик ҳолатлари аниқланди. Бу ҳақда Ўзенергоинспекция ахборот хизмати хабар берди.

    Хабарга кўра, Тошкент шаҳри Бектемир туманида жойлашган «Х.А.« МЧЖларга қарашли автомобилларга ёнилғи қуйиш шохобчасида сотилаётган автобензиндан намуна олиниб, лаборатория таҳлилларидан ўтказилганда АИ-92 маркали автобензин давлат стандартларига мос келмаслиги (сифатсиз) аниқланди.

    Шунингдек, Тошкент вилояти Зангиота туманидаги «К.Т.« МЧЖга қарашли АЁҚШда ҳам АИ-92 маркали автобензин сифатсиз эканлиги маълум бўлди.

    Мазкур ҳолатлар юзасидан қоидабузарликка йўл қўйган ушбу АЁҚШлар биржа савдоларида иштирок этиши вақтинча тўхтатилди, дейилади хабарда.