Тошкент вилоятида сифатсиз қурилаётган кўп қаватли бинода иш тўхтатилди

    Тошкент вилоятининг Янгийўл шаҳри Камолот кўчасидаги 8 қаватли, 48 хонадонга мўлжалланган бинонинг қурилиш-монтаж ишлари қурилиш талабларига зид равишда амалга оширилгани аниқланди.

    Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлигининг хабар беришича, Янгийўл шаҳри Камолот кўчасидаги кўп қаватли тураржой биноси сифатсиз қурилаётгани аниқланган ва унда олиб борилаётган қурилиш ишлари тўхтатилган.

    Қайд этилишича, қурилаётган кўп қаватли бинонг ажратма деворларида ғишт териш ишлари белгиланган меъёрлар асосида терилмаган. Бундан ташқари, ғишт териш мобайнида қурилиш сеткалари ишлатилмаган. Бу эса объектда техник ва ички назорат ишламаганини кўрсатади.

    Аниқланган камчиликлар бўйича масъулларга кўрсатмалар берилган ва улар маъмурий жаримага тортилиши белгиланган. Бино техник текширувдан ўтказилгунга қадар қурилиш ишлари тўхтатилган.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates