Тошкентда яна 3 та АЁҚШда сифатсиз бензин сотилаётганлиги аниқланди

    Тошкентдаги 3 та АЁҚШда сотилаётган бензин лаборатория текширувларидан ўтказилганда сифатсиз эканлиги аниқланди.

    “ЎЗEНEРГОИНСПEКЦИЯ“ нинг хабар беришича,

    Тошкент шаҳрининг Яшнобод туманида жойлашган “А.О.“ ва “О.О.” МЧЖларга қарашли 2 та автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчасида ва сотилаётган автобензиндан намуна олиниб, лаборатория таҳлилларидан ўтказилганда АИ-80 ва АИ-92-маркали автобензин давлат стандарт талабларига мос келмаслиги аниқланди.

    Шунингдек, Янгиҳаёт туманида “Ф.Г.С.” МЧЖга қарашли АЁҚШда ҳам нефть маҳсулотлари сифатсиз эканлиги маълум бўлди.

    Ҳозирда ҳолатлар юзасидан қоидабузарликка йўл қўйган ушбу АЁҚШларда камчиликлар бартараф этилгунга қадар биржа савдоларида иштирок этиши вақтинча тўхтатилди.