Тошкент вилояти ҳокимига янги ўринбосар тайинланди

    Қорабоев Хуршид Абдуваҳобович вилоят ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди.

    Хуршид Қорабоев 1987 йил Паркент туманида туғилган. Тошкент давлат иқтисодиёт университетини тугатган.

    Меҳнат фаолияти давомида Қишлоқ хўжалиги вазирлигида масъул раҳбарлик лавозимларида, шунингдек, Вазирлар Маҳкамасида шўба мудири лавозимида ишлаган.

    Хуршид Қорабоев мазкур лавозимга тайинлангунга қадар Ўзбекистон савдо-саноат палатаси Қишлоқ хўжалиги соҳасида тадбиркорликка кўмаклашиш бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб келаётган эди.