баннер
26 мар 2025
11:00

    Буюк ипак йўли махсус саноат технопарки қурилиши жараёнлари бошланди

    Махсус саноат технопаркда 100 га яқин корхона жойлаштирилади, 12 мингдан зиёд янги иш ўрни яратилади.

    Олмалиқ шаҳар “Ҳилол” МФЙ ҳудудида танлаб олинган 227 гектар ер майдонида Хитойнинг “Zhejiang Holley Global Industry Development” компанияси билан ҳамкорликда “Буюк ипак йўли” индустриал технопарки махсус саноат зонасини ташкил этиш бўйича қарор қабул қилинган эди.

    У ерда электротехника, тўқимачилик, қурилиш материаллари, фармацевтика каби йўналишларда 100 га яқин корхона жойлаштирилади. 12 мингдан зиёд янги иш ўрни яратилиши, йиллига ўртача 120 миллион доллар экспорт, 80 миллион долларлик импорт ўрнини босувчи маҳсулотлар ишлаб чиқариш кўзда тутилган, дея хабар беради Тошкент вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати.

    Лойиҳани қурилиш ишлари икки босқичда амалга оширилади. Жорий йилнинг январь ойидан ҳудудда 2 қаватли кўргазма маркази, 3 қаватли офис, логистика маркази, кичик музлатгич, трансформатор ишлаб чиқариш бинолари 13 гектар ер майдонида қурилиш ишлари бошланган.

    Куни кеча Тошкент вилояти ҳокими Зойир Мирзаев мазкур манзилда бўлиб, ҳудудда олиб борилиши белгиланган ишларни ўрганди. Шунингдек, махсус саноат зонасининг бош режаси, муҳандислик-коммуникация тармоқлари билан тўлиқ таминлаш бўйича топшириқлар берилди.

    No date selected
    март, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates
    Телеграм каналимиз
    Text to speech