Нурафшон шаҳар «Янгиобод» МФЙ ҳудудидан қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган давлат захирасидаги 1,6 гектар ер майдони ажратилган бўлиб, лойиҳанинг умумий қиймати 100 миллиард сўм этиб белгиланган.
Ҳовузлар, томошабинлар трибунаси, мураббийлар, маъмурий ҳамда тиббиёт хоналаридан иборат мажмуанинг ҳовли қисмида айвончалар ҳамда атрофи яшил ҳудуд бўлади.