Тошкент вилоятида 7 килограммдан ортиқ гиёҳвандлик воситаси аниқланди

    Хавфсизлик 24 сентябр 2020 544

    2020 йилнинг 17 сентябрь куни соат 09:00 да ИИБ ходимлари томонидан Қуйичирчиқ тумани Сергели МФЙ ҳудудида ўтказилган “Қорадори-2020” тадбири вақтида шубҳали кўринган 43 ёшли М.А., тўхтатилди. Унинг олдида бўлган 1 дона оқ рангли полиэтилен қопи кўздан кечирилганида, қоп ичида ўзига хос ўткир ҳидли ўсимлик борлиги аниқланиб, ўрнатилган тартибда ашёвий далил тариқасида расмийлаштириб олинган.

    Судга оид кимёвий экспертиза хулосасига кўра, қоп ичидаги модда вазни 7 кг. 644 граммга тенг бўлган ёғда қовурилган таркибида фаол гиёҳванд модда тетрагидроканнабинол мавжуд бўлган “марихуана” гиёҳвандлик воситаси эканлиги аниқланган.

    Мазкур ҳолат юзасидан Қуйичирчиқ тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистаон Республикаси Жиноят кодексининг 25,273-моддаси 5-қисми (гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддаларни кўп миқдорда қонунга хилоф равишда сотишга суиқасд қилиш) билан жиноят иши қўзғатилган.

    Дастлабки тергов жараёнида, М.А., жиноят ишида айбланувчи тариқасида жалб қилинган ва унга нисбатан “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.

    Ҳозирда тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

    Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates