Тошкент вилоятида 9,9 гектар ер майдонида футбол бино-иншоотлари қурилади

    Тошкент вилоятининг Юқори Чирчиқ туманида Футбол терма жамоалари тайёргарлик марказига туташ бўлган қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган давлат захирасидаги 9,9 гектар ер майдони миллий футбол маркази ва унинг таркибий бўлинмалари учун ажратилди.

    Бу ҳақда Тошкент вилояти ҳокими Зойир Мирзаев тегишли қарорни имзолади.

    Мазкур ажратилган ер майдонида футбол маркази ва унинг таркибий бўлинмалари учун зарур бино-иншоотлар, футбол майдонлари, футзал ва футбол ёпиқ иншоотлари, меҳмонхона, спорт тиббиёти ва реалитация маркази, сузиш ҳавзаси, ошхона каби объектлар барпо этилиши белгиланган.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates