Тошкент вилоятида етиштирилган маҳсулотлар қайси давлатларга экспорт қилиняпти?

    Бизнес 18 октябр 2021 1665

    Жорий йилда Тошкент вилоятида етиштирилаётган 97 турдаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари дунёнинг турли бурчакларига — 38 мамлакатга экспорт қилиняпти.

    Бу йил янги забт этилган янги бозорлар Австрия, Чили, Македония, Сербия давлатларидир.

    Ўтган 9 ой мобайнида жами 218,7 минг тонна қишлоқ хўжалиги маҳсуллари 109,2 миллион доллар миқдорида экспорт қилинди. Биргина Россия давлатига 44,1 миллион долларлик 78 турдаги мева ва сабзавот маҳсулотлар юбориляпти.

    Бундан ташқари, Қозоғистонга 119,1 минг тонна, Хитой давлатига 12,7 минг тонна маҳсулот чиқарилган.

    Экспорт қилинган гилос ҳажми жами 10 тоннага яқин бўлиб, 7 та давлатга 11,6 миллион доллар миқдорида сотилган.

    Жорий йилда хорижга экспорт қилинган 16,2 минг тонна узум ҳосилининг тенг ярми Паркент тумани ҳиссасига тўғри келади.

    Вилоят миришкорлари томонидан етиштирилган қуритилган мева ва сабзавотларнинг ҳам бозори харидоргир бўлиб, бугунги кунда АҚШга 317 тонна қуритилган полиз ва сабзавот маҳсулотлари салкам 1 миллион долларга экспорт қилинган.

    Қувонарлиси жорий йилда ҳатто энг узоқ давлатлардан бири бўлган Чилига ҳам вилоятда етиштирилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиб борди, деб хабар беради Тошкент вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates