Тошкент вилоятида қўшни давлатлар вакиллари иштирокида форум ўтказилди

    Туризм 28 март 2024 776

    Паркент туманига Тожикистон Республикасининг Сўғд ҳамда Қирғизистон Республикасининг Ўш вилоятлари туризм соҳаси расмийлари, тадбиркорлик субъектлари, ОАВ вакиллари ташриф буюрди.

    Дастлаб, Паркент туманида жойлашган «Edelweiss» меҳмонхонасида учрашув ташкил этилиб, Тошкент вилоятининг туризм салоҳияти таништирилди.

    Форум доирасида ташкил этилган B2B учрашувларида туризм соҳасида доимий ва давомий ҳамкорлик қилиш бўйича тадбир иштирокчилари ўртасида шартнома ва ҳамкорлик меморандумлари имзоланди. Шундан сўнг, Паркент туманида инфотурлар ташкил этилди.

    Меҳмонлар Кумушкон МФЙда жойлашган «Ҳазрат Али» зиёратгоҳига ташриф буюрди. У ерда уларга зиёратгоҳ тарихи ҳамда сайёҳлар оқими тўғрисида атрофлича маълумот берилиб, оилавий меҳмон уяларига экскурсия уюштирилди. Сўнгра, меҳмонлар Паркент туманида жойлашган, Ўрта Осиёда ягона бўлган «Қуёш Физика институти»даги илмий лаборатория фаолиятини кўздан кечириб, мазкур лабораториянинг юртимиз иқтисодиётига қўшаётган ҳиссаси ҳақида тушунчаларга эга бўлдилар, деб хабар беради Туризм қўмитаси матбуот хизмати.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates