Бу ҳақда Тошкент вилояти ҳокимлиги хабар берди.
Туман ҳокими Б.Бегматов ҳамда Хитой Халқ Республикасининг “China DaTang Corporation” компанияси бошқарув раиси Jou LEI, бошқарув раиси ўринбосари Li JIANWEI, компания бош офиси директори Vang SHUNQI ва компаниянинг бошқа масъул вакиллари билан биргаликда "Бўка" маҳалласида амалга оширилиши белгиланган лойиҳалар билан яқиндан танишди.
Лойиҳа тақдимоти билан танишилди. Уни амалга ошириш жараёнлари, кутилаётган натижа ва келгусидаги режалар тўғрисида фикр алмашилди. Шунингдек, 263 мегаватт қувватга эга қуёш фото-электр станциясини қуриш лойиҳасига старт берилди.
Маълумот учун, президент қарорига асосан Хитойлик инвесторлар Бўка туманидаги "Бўка" маҳалласи ҳудудидан ажратилган 621 гектар ер майдонида лойиҳа қиймати 150 млн. долларлик тўғридан-тўғри инвестициялар ҳисобидан қуёш фото-электр станцияси ҳамда ҳаво узатиш тармоғини қуради. 263 мегаватт қувватга эга мазкур станция Хитойнинг “China DaTang Overseas Investment” компанияси томонидан амалга оширилади.