Тошкент вилоятига Олтойдан чорва моллари етказиб берилади

    Бугун Нурафшон шаҳрида Тошкент вилояти ҳокими Зойир Мирзаев Россия Федерациясининг Олтой Республикасида фаолият олиб борувчи “Меркит” масъулияти чекланган жамияти раҳбари Александр Кулаков билан учрашди.

    Мулоқотда ҳудудларда чорвачилик тармоғини ривожлантириш, гўшт маҳсулотларини қайта ишлашга мўлжалланган корхоналар фаолиятини йўлга қўйиш юзасидан фикр алмашилди.

    Учрашув давомида Олтойдан Тошкент вилоятига йирик зотдор чорва моллари етказиб бериш ва кўпайтириш, соҳада экспортга йўналтириладиган рақобатбардош маҳсулотлар ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш, ажратилган майдонлардан унумли фойдаланиш борасидаги таклифлар муҳокама қилинди.

    Мулоқотда Тошкент вилоятида чорвачилик йўналишида имкониятларни янада кенгайтиришга алоҳида урғу берилди.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates