Тошкент вилоятининг қарийб 20 минг гектар ер майдони Тошкент шаҳрига ўтказилди

    Тошкент вилоятининг 19 729,41 гектар ер майдони Тошкент шаҳри таркибига ўтказилди.

    Бу бўйича Халқ депутатлари Тошкент вилояти кенгашининг қарори қабул қилинди.

    Тошкент вилояти ҳудудидан 19 729,41 гектар, шу жумладан Юқори Чирчиқ туманидан 17 323,32 гектар, Ўрта Чирчиқ туманидан 2 406,1 гектар ер майдонлари Тошкент шаҳрининг Янги Тошкент тумани таркибига ўтказилди.

    Тошкент вилоятининг Юқори Чирчиқ туманидаги 33 та МФЙ, шундан 20 та тўлиқ, 13 та қисман ҳамда Ўрта Чирчиқ туманидаги 7 та МФЙ, шундан 4 та тўлиқ, 3 та қисман бўлган ҳудудлари Тошкент шаҳри таркибидаги Янги Тошкент туманига ўтказилиши белгиланди.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates