Тошкент халқаро марафонида икки спортчимиз Олимпия ўйинлари талабини бажарди

    Бугун пойтахтимизда ИИ Тошкент халқаро марафони ўтказилди. Қувонарлиси, мусобақада иштирок этган икки спортчимиз – Андрей Петров ва Екатерина Тунгускова Токиода бўлиб ўтадиган ёзги Олимпия ўйинлари талабини бажаришга муваффақ бўлди.

    21 километр 97,5 метрлик ярим марафон мусобақасида эркаклар беллашувида сурхондарёлик Евгений Фадеев, аёллар ўртасида андижонлик Азизахон Мирзаакбарова маррага биринчи бўлиб етиб келди.

    Халқаро марафоннинг асосий баҳсларида 42 километр 195 метрлик масофани эса эркаклар ўртасида ҳамюртимиз Андрей Петров, аёллардан қирғизистонлик спортчи Мария Коробская босиб ўтди. Ўзбекистонлик спортчи Екатерина Тунгускова эса маррани иккинчи бўлиб забт этди.

    Марафон якунида ғолиб ва совриндорлар, шунингдек, ушбу мусобақа орқали Олимпиадага йўлланма олган спортчилар тақдирланди. Ярим марафонда югурган Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши котиби, Ўзбекистон триатлон федерацияси раиси Виктор Маҳмудов "Ғалабага бўлган иродаси учун" номинациясига сазовор бўлди.

    Марафонда Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари А.Абдуҳакимов, жисмоний тарбия ва спорт вазири Д.Набиев, Миллий олимпия қўмитаси раиси Рустам Шоабдураҳмоновлар иштирок этди.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates