Нақд пулдаги тўловлар учун кешбек қайтарилиши бекор қилиниши мумкин

    Ҳозирда ушбу масала вазирликлар томонидан кўриб чиқилмоқда.

    Жорий йилнинг 1 июлидан чакана савдо, хизмат кўрсатиш ҳамда умумий овқатланиш соҳаларида жисмоний шахслар томонидан тўловлар фақатгина мобил иловалар (нақдсиз) ва пластик карта орқали амалга оширилганда 1 фоизли кешбек қайтарилиши режалаштирилмоқда. Яъни нақд пулдаги тўловлар учун кешбэк қайтариш тартиби бекор қилиниши мумкин.

    Бу ҳақда Президентнинг яширин иқтисодиётга қарши курашиш бўйича комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш тўғрисидаги қарори лойиҳаси кўрсатиб ўтилган.

    Таъкидланишича, ҳужжат лойиҳаси жамоатчилик муҳокамаси учун эълон қилинмаган бўлиб, ҳозирда вазирлик ва идоралар орқали кўриб чиқилмоқда.

    Эслатиб ўтамиз, чакана савдо, умумий овқатланиш ва аҳолига маиший хизмат кўрсатиш объектларида амалга оширилган харидларга берилган чеклар учун 1 фоизли кешбэк 2022 йил 1 январдан берила бошлаганди.

    Солиқ қўмитасининг «Газета.уз»га маълум қилишича, ушбу ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиққанлар нақд пульсиз ҳисоб-китоблар бўйича кешбекларни 2 фоизгача ошириш вариантини ҳам муҳокама қилмоқда.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates