Бангладешда жазирама туфайли камида 10 киши ҳаётдан кўз юмди

    Бангладешда сўнгги бир ҳафта ичида кучли жазирама оқибатида камида 10 киши вафот этди.

    Осиёнинг жанубий қисмида жойлашган мамлакатнинг 17 та ҳудудида ҳаво ҳарорати йилнинг шу давридаги рекордларни янгиламоқда: цельсий бўйича 40 даражадан ошди ва Даккада 41 даражага етди. Синоптикларнинг огоҳлантиришича, аномал иссиқ об-ҳаво яқин кунларда ҳам давом этади.

    Расмийлар аҳолини кун давомида кўчада сайр қилмаслик, кўп сув ичиш ва иссиқ ҳавода оғир жисмоний ҳаракат қилишдан сақланишни тавсия этди, деб хабар беради tass.ru.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates