Лойиҳа Ўзбекистон ва Россиянинг «Метпром» қурилиш гуруҳи томонидан биргаликда Россиянинг Экспорт маркази кўмагида амалга оширилди.
«Метпром» қурилиш гуруҳи раҳбари Андрей Дейнеконинг таъкидлашича, завод қурилиши лойиҳаси «Метпром» қурилиш гуруҳи томонидан тўлиқ тайёр ҳолга келтирилган. 325 миллион еврога баҳоланган лойиҳанинг ярмини Россия экспорт маркази РEС таркибига кирувчи Росэксимбанк киритган. Лойиҳа қийматининг қолган қисмини Ўзбекистон томонидан иштирок этган хусусий инвестор ва Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси тенг бўлиб олган.
Ускуна ва металлоконструкция билан таъминлаш, шунингдек кадрларни тайёрлашни ҳам Россия ўз зиммасига олган.
Ушбу завод қурилишида 30 га яқин ишлаб чиқарувчилар ва мингга яқин киши иш билан таъминланди, деб хабар беради ТАСС.









