Тошкентда хазон мавсуми учун махсус штаб иш бошлади

    Тошкент шаҳрининг ҳар бир туманида кузги хазонрезгилик мавсумида чиқиндиларни ўз вақтида тўплаш ва ташиш ишларини самарали ташкил этиш мақсадида махсус штаб фаолияти йўлга қўйилди.

    Бу ҳақда пойтахт ҳокимлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.

    Қайд этилишича, штабнинг асосий мақсади пойтахтда тозаликни таъминлаш, экологик ҳолатни яхшилаш ва аҳоли учун қулай муҳит яратишдир.

    Штаб таркибига Тошкент шаҳар ҳокимлиги, Бош прокуратура, Экология, фавқулодда вазиятлар, ички ишлар вазирликлари, Миллий гвардия ҳамда бошқа ҳамкор ташкилотлар вакиллари жалб этилган.

    Аҳоли ўз яшаш ҳудудида чиқиндилар тўпланиб қолган ҳолатларда «Халқ назорати» портали орқали «Тоза шаҳар» ёки «Тоза ҳудуд» бўлимларига мурожаат қолдириши мумкин. Ҳар бир мурожаат юзасидан тегишли чоралар кўрилиши белгиланган.

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates