Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБнинг хабар беришича, ҳолат шу йилнинг йилнинг 28 январь куни соат 23:00 ларда Тошкент шаҳрининг Миробод тумани Шаҳрисабз кўчасида содир бўлган.
Маълумотларга кўра, ҳайдовчи 1976 йилда туғилган М.И. “King Long” русумли автобусини бошқариб кетаётиб, руль бошқарувини йўқотиши оқибатида йўлни ажратиб турувчи бетон тўсиққа бориб урилган.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.