баннер
25 мар 2025
01:25

    Мюнхендаги автоҳалокатда жабрланганлар сони 36 нафарга етди

    Мюнхенда (Германия) ҳайдовчининг автомобилни одамлар устига ҳайдаши оқибатида жароҳатланганлар сони 36 нафарга етди, деди полиция вакили.

    “Жабрланганларга келсак, мен ҳозирда 36 жароҳатланганлар ҳақида хабар бера оламан”, деди полиция вакили Кристиан Хюбер матбуот анжуманида. Трансляция Мюнхен полициясининг Х ижтимоий тармоғида олиб борилмоқда.

    Шу билан бирга, у жабрланганлар сони ортиши мумкинлигига ишора қилди. Улардан икки нафари, жумладан, бир бола ўта оғир, 8 нафари оғир, 10 нафари ўртача даражада жароҳат олган.

    13 февраль куни эрталаб касаба уюшмаси ташкил этган ижтимоий соҳа ходимларининг иш ташлаши вақтида Мюнхенда намойишчиларни енгил автомашина босиб кетди ва унинг ҳайдовчиси қўлга олинди. Бавария Бош вазири Маркус Зёдер бу теракт бўлиши мумкинлигини айтди. Охирги маълумотларга кўра, 30 киши жабрланган, деб хабар беради ria.ru.


    No date selected
    март, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates
    Телеграм каналимиз
    Text to speech