баннер
20 мар 2025
01:43

    Самарқандда автобус ҳалокатида 22 киши жароҳатлангани айтилмоқда

    Жомбой тумани тиббиёт бирлашмаси бош шифокорининг маълум қилишича , шифохонага 23 нафар аёл ётқизилган, улардан бири воқеа жойида ҳалок бўлган.

    Бош шифокор Тозагул Холиқованинг “Миллий“ телеканалига маълум қилишича, шифохонага 23 нафар аёл ётқизилган, улардан бири воқеа жойида ҳалок бўлган. Аёлларнинг жароҳатлари оғир: 16 нафар йўловчи жарроҳлик бўлимига, икки нафар аёл реанимацияга ётқизилди. “Уларнинг аҳволи оғирроқ, реанимацияда даволаняпти“, — деган шифокор.

    Вилоят ИИБ йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ахборотига кўра, автоҳалокатга автобус ҳайдовчиси “Cobalt” русумли транспорт воситасининг ҳолатини инобатга олмасдан тезликни меъёридан ошириб юборгани ва тормозни кескин равишда босгани сабаб бўлган.

    Эслатиб ўтамиз, шу йилнинг 11 февраль куни Жомбой тумани Самарқанд маҳалласи ҳудудидан ўтувчи М-39 автомобиль йўлининг 1079-километрида йўловчи ташиш фаолияти билан шуғулланувчи “Zhong tong” русумли автобус ҳаракатланиб келаётиб кўприк устида йўл-транспорт ҳодисаси учраганди.
    No date selected
    март, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates
    Телеграм каналимиз
    Text to speech